Бухорода Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази очилди (фото)

Бухоро давлат университетида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш va малака ошириш маркази фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 3 мартдаги «Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра Бухоро давлат университетида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази фаолиятини бошлаган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, ушбу марказ филология факултети биносида жойлашган бўлиб, дарслар 4 сентябрдан анъанавий шаклда бошланган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Марказнинг расман очилиш маросимида вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирали Ҳамроев, республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева, «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталари таҳририяти бош муҳаррири, шоир Шодмон Сулаймонов, филология факултети декани Дилшод Ражабов ва жамоатчилик вакиллари, ўқитувчи ҳамда талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, университет ректори Обиджон Ҳамидов айни кунда миллий тилни ўрганиш ва тадқиқ этишда филология факултети томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди. Тадбирда универсиет филология факултети професор-ўқитувчилари томонидан тилнинг муаммоли масалаларига оид тайёрланган 4 та дарслик тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Бухоро давлат тиббиёт институтига янги ректор тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар