Булоқбошида 1,5 млрд сўм сарфланган «Ёшлар меҳнат гузари» иш фаолиятини бошлади
Aндижон вилояти Булоқбоши туманида 1,5 миллиард сўм сарфланган «Ёшлар меҳнат гузари» иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси томонидан 1,5 миллиард сўм сафрланган гузарда 12 ўринли тикув цехи, сартарошхона, авто сервис, мебель ишлаб чиқариш цехи ва умимуй овқатланиш хизмати йўлга қўйилган.
Қайд этилишича, мазкур гузарда «Ёшлар — келажагимиз» жамғармасининг ёш тадбиркорлар учун маслаҳат маркази ҳам ўз фаолиятини бошлаган.
Туман ҳокими ва туман прокурори ўринбосари меҳнат гузаридаги ишлар билан танишиб, фаолиятни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалақудуқ туманида 60 ўринли хусусий шифохона очилгани ва Шаҳрихонда салкам 8 миллиард сўмга қурилган 240 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Хўжаободда йилига 3,5 миллион дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқарадиган, 1000 та ишчи ўрнига эга корхона ҳамда Олтинкўлда қиймати 5 миллиард сўм бўлган янги текстиль фаолиятини бошлагани маълум қилинди.