Булоқбошида кам таъминланган оилаларнинг 187 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 93,5 млн сўм тарқатилди
Aндижон вилояти Булоқбоши туманида биринчи сектор ҳудудида «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 187 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандига моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Бу ҳақда Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, ушбу ишлар Президентнинг 26 августдаги «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган.
Шунингдек, моддий ёрдам пуллари туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан тарқатилган. Маълум қилинишича, биринчи сектор ҳудудида жойлашган 9 та МФЙдаги 103 та хонадонда яшовчи 187 нафар вояга етмаган бола учун 93 миллион 500 минг сўм пул маблағлари тўлиқ етказиб берилиши таъминланган.
Аввалроқ Қўштепада, Ўзбекистон туманида ва Марғилондаги 22 та маҳаллада 16 ёшга тўлмаган болалар учун бир марталик ёрдам пуллари тарқатилган.