Бувайдада хонадонида марихуана сақлаб келаётган эркакка жиноят иши қўзғатилди
Фарғона вилояти Бувайда тумани Манғит қишлоғида яшовчи А.О.нинг хонадонидан марихуана топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 16 сентябрь куни тезкор тадбир ўтказилиб, Манғит қишлоғида яшовчи А.О.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Тадбир давомида хонадонда марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Аввалроқ Бухоро шаҳрида салкам 7 грамм марихуана сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани, Наманган туманида чўнтагида 2 граммга яқин мариихуана олиб юрган шахс ушлангани хабар қилинган эди.