Фарғона шаҳрида аёлни 500 долларга «ухлатган» одам қўлга олинди

Фарғона шаҳрида аёлнинг ишончига кириб, 500 долларга чув туширган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Фарғона шаҳрида 6 октябрь куни A.Д. исмли аёл Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Унга кўра, 2020 йилнинг август ойида номаълум шахс ишончига кириб, 500 АҚШ доллари эвазига тилла узук олиб беришини айтган. Сўнг фуқаро пулларни олиб, берган ваъдасини бажармаган .

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлашритиш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.

Aввалроқ Марғилонда қидирувга берилган эркак Фарғона шаҳрида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар