Фарғона вилоят ҳокими Сўх туманига бориб, ҳудуддаги ижтимоий вазият билан танишди (фото)

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 1 октябрь куни Сўх туманига бориб, ҳудуддаги вазият, аҳолининг яшаш тарзи билан танишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, тумандаги «Сариканда» маҳалласида давлат хусусий шерикчилик асосида маҳаллий тадбиркор томонидан МФЙ биноси қурилмоқда. Вилоят ҳокими тадбиркорларни жалб этиб, бошқа маҳаллаларнинг биносини ҳам давлат хусусий шерикчилик асосида қуриш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Қайроқ массивида бир ярим минг гектар қишлоқ хўжалигида фойдланилмайдиган ер мавжуд. Президент қарори билан мазкур ҳудудга Сўх дарёсидан сув тортиб чиқариш мақсадида Қайроқ насос станцияси қурилмоқда. Бунинг учун давлат бюджети ҳисобидан тўқсон икки миллиард сўм маблағ ажратилган. Вилоят раҳбари ишлаётган мутахассислар билан суҳбатлашиб, насос станциясиниг лойиҳаси билан танишган.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, ҳозирги кунда туманда 7 та беш қаватли ўй, 260 ўринли мактаб, маҳалла фуқаролар йиғини бинолари қурилмоқда.Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Сўх туманидаги иккинчи сектор ҳудудида кичик саноат зонаси яратилмоқда. Ушбу ҳудудда дастур доирасида 57 та лойиҳа сўхлик тадбиркор томонидан амалга оширилади. Вилоят ҳокими кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар штабига келиб, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашган.Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Сўх туманида қиймати 2,2 миллиард сўм бўлган иссиқхона қурилиши, 3,6 миллиард сўм бўлган инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ва нострификация жараёнлари бошлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар