Фарғонада 600 га яқин газ тақсимлаш қурилмалари кунлик назоратдан ўтказилди

Фарғона вилояти бўйича шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 594 та газ тақсимлаш қурилмалари кунлик назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти бўйича шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 594 та газ тақсимлаш қурилмалари кунлик назоратдан ўтказилган. Уларда режим-созлаш ишлари олиб борилиб регулятор орқали газ ўтказилиши таьминланган.

Қайд этилишича, 14 та газ тақсимлаш қурилмалари қайта бўёқланган ва огохлантирувчи ёзувлари янгиланган. Шундан 18 таси билан йиллик техник тафтиш ишлари ўтказилган.

Филиалларнинг газ қувурларига бириктирилган ходимлар томонидан 655,5 километр газ қувурлари кунлик назоратдан ўтказилган. 1,3 км ер ости газ қувурларининг техник ҳолати махсус асбоблар ёрдамида текширилган. 0,1 км газ қувурлари эса бўёқланган. Аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада газ истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида салкам 40 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилганди. Шунингдек, Андижонда газ таъминотининг узилиши ва пасайиш сабаблари маълум қилинган.

Янгиликлар