Фарғонада қидирувдаги аёл қўлга олинди
Фарғона шаҳрида 20 август, пайшанба куни қидирувда бўлган аёл шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, С.С. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Ҳуррам Б. Қозоғистонда қўлга олингани, Telegram’да «3 ёшли Эъзоза ёрдамга муҳтож» номли гуруҳ очиб, хайрия пулларини ўзлаштирган 19 ёшли қиз қўлга олингани ҳамда Олтиариқда фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.