Фарғона туманидаги сайёр қабулда 12 нафар фуқаро мурожаати жойида ҳал қилинди

Фарғона туманида 22 сентябрь куни ўтказилган сайёр қабулда 12 та мурожаат шу куннинг ўзида ҳал қилинди. Бу ҳақда вилоят прократураси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти прократураси матбуот хизмати

Хабарга кўра, сайёр қабул вилоят прокурори У.Б.Қосимов томонидан ўтказилган. Қабул жараёнида жами 22 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг 12 таси шу кунни ўзида ижобий ҳал қилинган, 10 та мурожаатни кўриб чиқилиши назоратга олинган.

Фото: Фарғона вилояти прократураси матбуот хизмати

Масалан, фуқаро С.Дадажонованинг турмуш ўртоғига ногиронлик аравачаси, фуқаро Г.Бекмирзаеванинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари қаноатлантирилган.

Фото: Фарғона вилояти прократураси матбуот хизмати

Шунингдек, 5 нафар фуқаронинг ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаатлари шу куннинг ўзида кўриб чиқилиб, уларнинг меҳнат бандлиги таъминланишига эришилган.

Фото: Фарғона вилояти прократураси матбуот хизмати

Фото: Фарғона вилояти прократураси матбуот хизмати

Аввалроқ Оқдарёда Солиқ қўмитаси ўтказган сайёр қабулда 8 кишининг мурожаати жойида ҳал қилингани, Нуробод тумани ҳокими ўтказган қабулда 10 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар