Фарғонада Жисмоний тарбия ва спорт университетининг филиали ташкил этилади
Шавкат Мирзиёевнинг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ Фарғонада жисмоний тарбия ва спорт университетининг филиали ташкил этилади.
Шунингдек, Президентнинг ушбу қарорига асосан:
- Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг (университет) Фарғона филиали ташкил этилади ва 2021/2022 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди;
- университетнинг махсус лабораторияси негизида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ташкил этилади ва 2021 йил 1 январдан иш бошлайди.
Қайд этилишича, университет 1 декабрдан республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади. Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа ОТМларда спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Мавзуга доир: Андижонда Варшава менежмент университети филиали очилади
Шунингдек, Марғилонда Туркиянинг Бурса Улудаг университети филиали очилиши, Ўзбекистонда Цзянси анъанавий Хитой табобати университетининг филиали очилиши, Бухоро давлат тиббиёт институтида ўқишни хоҳлаган Ҳиндистон фуқароси Деҳли судига мурожаат қилгани ҳақида хабар қилинганди.