Ғивдувондаги иқтидорли болалар мактаб-интернати 3,5 млрддан ортиқ маблағга реконструкция қилинди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 65-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати реконструкция қилинди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Гиждувон туман ҳокимининг қарорига асосан 16-сон умумий ўрта таълим мактаб олдида ташкил этилган кимё-биология йўналишидаги иқтидорли болалар мактаб-интернати «65-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати»га айлантирилган. Шунингдек, алоҳида юридик мақомга эга бўлган. Бухоро вилоят ҳокимининг қарори билан мактаб-интернат мақоми тасдиқланган.
Кейинчалик, Ғиждувон туманидаги Aгросаноат касб-ҳунар коллежи биноси мактаб-интернати ихтиёрига берилган.
Президент қарори билан мактаб-интернатда 100 ўринли ётоқхона ва 150 ўринли ошхона биноси қурилиши учун 3 миллиард 58 миллион сўмлик маблағ ажратилган. 2020 йилнинг 25 cентябрь куни Ғиждувон туман ҳоким ўринбосари мактаб интернатда бўлган қурилиш ишлари ва янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишиб, тавсияларини берган.
Aввалроқ Ғиждувонда кўп қаватли уйнинг эски канализасия қувурлари пластик қувурга алмаштирилгани ҳақида хабар берилганди.