Ғиждувонда 19 нафар маҳкум муддатидан олдин озод этилди
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Ички ишлар бўлими пробация гуруҳи хисобида турган 19 нафар шахс суд залидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Бу ҳақда вилоят Олий суди матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.
Ғиждувон туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ҳисобида турган 19 нафар назоратдаги шахснинг содир этган жиноий қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонликлари, ахлоқан тузалиш йўлига ўтганликлари ҳамда муқобил жазоларини ўташда ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилиб, қайта жиноят содир этиш йўлидан қайтганликлари сабабли озод этилган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан жазони ўтаётган назоратдаги шахслар муддатидан аввал шартли равишда озод этилмоқда.
Аввалроқ Нарпайда 13 нафар, Ургутда 17 нафар, Пастдарғомда 18 нафар, Иштихонда 15 нафар, Булунғурда 8 нафар, Самарқанд туманида 21 нафар, Самарқанд шаҳрида 33 нафар ва Ургут туманида 16 нафар, Пахтачида 19 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилингани ҳақида хабар берилган эди.