Пахтачида 19 нафар маҳкум муддатидан олдин озод этилди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 19 нафар маҳкум муддатидан олдин озод этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, туманда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, вақтида бартараф этиш доирасида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижросини назорат қилиш гуруҳлари ҳисобидаги маҳкумлар билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани суди томонидан Жиноят кодексининг 73-моддасига мувофиқ аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган 19 нафар маҳкум муддатидан олдин озод этилган.

Қайд этилишича, ушбу шахслар Пахтачи туман суди томонидан ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажариб, тузалиш йўлига ўтган. Шунингдек, улар жазонинг ижросини назорат қилиш гуруҳи ҳисобидан чиқарилган.

Aввалроқ Ургутда 17 нафар, Пастдарғомда 18 нафар, Иштихонда 15 нафар, Булунғурда 8 нафар, Самарқанд туманида 21 нафар, Самарқанд шаҳрида 33 нафар ва Ургут туманида 16 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар