Хитойда коронавируснинг қайтадан авж олиши кузатилмоқда

Хитойда ўтган кун давомида коронавирус билан боғлиқ 118 та янги ҳолат аниқланган, шундан 106 таси маҳаллий юқтириш ҳисобланади. Бу ҳақда «Синхуа» 19 январь, сешанба куни Республика Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасига асосланиб хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Унга кўра, Хитойнинг шимоли-шарқий Цзилинь провинциясида коронавирус инфекцияси тез тарқала бошлаган. Бир кун олдин у ерда 43 та янги ҳолат аниқланди. Таъкидланишича, илгари шунга ўхшаш кескин вазият мамлакат шарқидаги Хебей вилоятида кузатилганди. Бир кун олдин Хебейда 35 та янги ҳолат қайд этилган. Шу сабабдан ҳам, расмийлар вилоятда жойлашган пойтахт Пекинга кириш учун чекловлар жорий қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой беш кун ичида 1,5 минг ўринга мўлжалланган COVID-касалхонани қурган эди. Ҳар бир хона шамоллатиш тизими билан жиҳозланган, интернетга уланган ва алоҳида ҳаммом мавжуд. Хебей вилоятида яна олтита ана шундай касалхоналар қуриш режалаштирилган.

Аввалроқ ЖССТ пандемиянинг иккинчи йили олдингисидан оғирроқ ўтиши мумкинлигини маълум қилган эди. Шунингдек, Хитойда 8 ойдан бери биринчи марта COVID-19’дан ўлиш қайд этилгани хабар қилинган.

Янгиликлар