Иштихонда кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига 2 млрд сўмдан ортиқ ёрдам пули берилиши маълум қилинди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида «темир дафтар»га киритилган 1815 та оиладаги 4114 нафар болага 2 миллиард 57 миллион сўм моддий ёрдам пули тарқатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Президентнинг «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг болаларига, ногиронлиги бўлган болаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари берилган.

Фото: Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланган.

Фото: Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Каттақўрғонда «темир дафтар»даги 25 нафар фуқарога озиқ-овқат тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар