Каттақўрғонда «темир дафтар»даги 25 нафар фуқарога озиқ-овқат тарқатилди (видео)

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида «темир дафтар»даги 25 нафар фуқарога озиқ-овқат берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ишлар мустақиллик байрами арафасида туманда 3-сектор томонидан ташкиллаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғиждувонда уч ойда икки мингдан ортиқ оила «темир дафтар»дан чиқарилгани ҳамда Жомбойда 10 мингга яқин камбағал оила аъзолари иш билан таъминлангани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга доир: Депутат Тойлоқда «темир дафтар» рўйхатини нотўғри шакллантирган масъулларга нисбатан чора кўришни таклиф қилди

Аввалроқ Марҳаматда «темир дафтар»даги фуқароларга бройлер жўжалари, Бухорода Миллий гвардия томонидан оилавий шароити оғир фуқароларга қорамол ҳамда Сирдарёда «темир датар»га киритилган 731 та оилага салкам 601 миллион сўм пул тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, Самарқандда 18 824 нафар фуқарога 220 минг сўмдан моддий ёрдам пули, Қоракўлда «темир дафтар»га киритилган оилаларга қарийб 2 миллиард сўм ва Андижон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларнинг 518 нафар аъзосига 113 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари тарқатилгани маълум бўлган.

Янгиликлар