Марғилонда йўл белгисининг нотўғри қўйилгани айтилган мақола юзасидан расмий муносабат билдирилди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси интернет тармоғида эълон қилинган «Марғилонда нотўғри қўйилган йўл белгиси қанча ҳайдовчини жарима билан ‘сийлади’?» сарлавҳали мақола юзасидан баёнот берди.
Маълум бўлишича, эълон қилинган мақолада Тошлоқ тумани маъмурий суди раиси Марғилон шаҳар марказига ўрнатилган 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси таъсир доирасида қолдирилган транспорт воситаларини онлайн тартибда аниқловчи махсус фотовидео фиксация қурилмаси ва ушбу ҳудуддаги йўл белгисининг нотўғри ўрнатилганлиги оқибатида қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳақида сўз юритган.
«Ҳозирда Ички ишлар бошқармаси Тошлоқ тумани маъмурий судининг 2020 йил 28 август кунидаги қарори юзасидан Маъмурий ишлар бўйича Фарғона вилояти судига кассация тартибида шикоят хати юборган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, вилоят бошқармаси иш натижаси юзасидан тўлиқ маълумот эълон қилинишини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга доир: Тошкентда ҳижобдаги аёллар тутилиб, сўроқ қилинаётгани айтилган видео юзасидан расмий муносабат билдирилганди
Аввалроқ Марғилонда йўлнинг бир қисми сифатсиз таъмирланганининг сабаби маълум қилинганди. Шунингдек, Фарғонада туман марказларидаги стационар камералар сони кўпайтирилиши ҳақида хабар берилганди.