Марғилонда ёрилган қувур таъмирланиб, 740 та хонадонда табиий газ таъминоти қайта тикланди

«Марғилоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими томонидан Марғилон шаҳрига келтирувчи юқори босимли газ қувурига ўрнатилган иншоотлар техник кўрикдан ўтказилиши натижасида 740 та аҳоли хонадонида табиий газ таъминоти қайта йўлга қўйилди, деб хабар берди «Ҳудудгаз Фарғона» матбуот хизмати.

Таъкидланишича, «Марғилоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими томонидан 2020—2021 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида «Марғилон-Саткак» газ тақсимлаш станциясидан Марғилон шаҳрига келтирувчи юқори босимли газ қувурига ўрнатилган иншоотлар техник кўрикдан ўтказилган.

Хусусан, шаҳардаги Аҳмад Яссавий кўчасидан ўтган ўрта босимли ерости Ду-373 миллиметрли газ қувурида мустаҳкамликка синаш холати ўрганилганда, Аҳмад Яссавий ва Тинчлик кўчалари кесишмасидан ўтган қисмида қувур ёрилганлиги аниқланган. Муаммо пайвандлаш ускунаси орқали бартараф қилинган ва маҳалла ҳудудида жойлашган 740 та аҳоли хонадонида табиий газ таъминоти қайта йўлга қўйилган.

Шунингдек, Янги Марғилон шаҳарчасида жойлашган истеъмолчиларни мавсумда табиий газ таъминоти билан бир меъёрда таъминлаш, газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида мазкур ГТСдан шаҳарга чиқарувчи 4-тармоқ орқали янги тортилган Ду-219 миллиметрли газ қувури Янги Марғилон шаҳарчаси ҳудудига тортилган шу турдаги газ қувури билан ҳалқалаштирилган.

Янгиликлар