Марҳаматда вилоят прокурори сайёр қабулида 19 нафар ёшнинг мурожаати қаноатлантирилди

Aнижон вилояти Марҳамат туманида вилоят прокурорининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш учун бир қатор муаммолар юзасидан чоралар кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Марҳамат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, Марҳамат туманида Президентнинг 2019 йил 8 январь кунги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси таъминлаш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралари кўриб борилган.

Марҳамат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда келтирилишича, 2020 йилнинг 29 сентябрь куни вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш соҳасига жалб қилиш, бу йўналишда масалаларни жойида бартараф этиш мақсадида тумандаги «Бобохуросон» маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказди.

Марҳамат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Мазкур учрашувда жами 19 нафар ёш иштирок этиб, уларнинг барчаси турли мазмундаги масалалар билан мурожаат этди. Қабул давомида иштирок этган барча ёшларнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди. Учрашувдан келиб чиқиб, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятларида амалий ёрдам кўрсатиб бориш, касбга йўналтириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида ишларни жадаллаштириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Aввалроқ Шаҳрихонда вилоят прокурори ўтказган қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар