Наманган шаҳрида 21 сентябрдан яна 14 та мактабда ўқув жараёнлари бошланди

Наманган шаҳрида 21 сентябр, душанба кунидан навбатдаги 14 та мактабда ўқув жараёнлари анъанавий тарзда бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, шаҳардаги 1, 3, 9, 20, 21, 26, 27, 35, 38, 44, 55, 65, 82, 88-мактабларда санитария талабларига мувофиқ таълим жараёнлари бошланган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, айни пайтда анъанавий тарзда фаолият бошлаган таълим муассасаларига бошланғич ва юқори синф ўқувчилари жалб этилмоқда.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, рўйхатга киритилмаган мактабларга вазиятга кўра, босқичма-босқич ўз фаолиятини бошлашига рухсат берилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 14 сентябрдан анъанавий шаклда фаолиятини бошлайдиган мактаблар сони, Бухорода 14 сентябрдан 17 та мактабда, 18 сентябрдан 10 та мактабда, 21 сентябрда 33 та мактабда анъанавий таълим бошлангани маълум қилинган эди.

Янгиликлар