Наманган шаҳридаги сув тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилди

Наманган шаҳридаги носоз сув тармоғи тузатилиб, сув исроф бўлишининг олди олинди. Бу ҳақда «Наманган сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Наманган сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 10-сентябрь куни истеъмолчилардан Наманган шаҳар Хамза кўчасидаги ичимлик сув тармоғида носозлик содир бўлганлиги сабабли, ичимлик суви исроф бўлаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаат бўйича «Наманган сув таъминоти» МЧЖнинг Наманган шаҳар бўлими мутахассислари томонидан носозликни бартараф этиш учун керакли чора-тадбирлар белгиланиб, ушбу носозлик бутунлай бартараф этилди ва ҳудуддаги сув исрофгарчилигига чек қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда ичимлик суви тармоғида юзага келган носозлик 1 кунда бартараф этилгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Самарқандда 2020 йилда ичимлик суви ва сув-оқова тизимларини реконструкция қилиш учун 300 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

Шунингдек, Наманганда ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 241 миллион долларлик 4 та лойиҳа амалга оширилади.

Янгиликлар