Наманган туманидаги маҳалла камчиликларини бартараф этиш учун 500 млн сўм ажратилади
Наманган тумани «Қоракўл» маҳалласи камчиликларини бартараф этиш учун 500 миллион сўм ажратилади. Бу ҳақдa вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, вилоят ҳокими Шавкатжон Aбдураззоқов тумандаги мазкур маҳалла билан танишган. Хабарда таъкидланишича, вилоят ҳокими кўрсатмаси билан барча эски электр устунлари янгиланадиган, йўллар таъмирланадиган ва сув тармоғи тортиладиган бўлган.
Маълум қилинишича, мазкур маҳаллада 3858 аҳоли яшайди. Шунингдек, бу ерда, асосан, электр устунларининг яроқсизлиги, йўллар ҳолати ва ичимлик суви таъминотида муаммолар аниқланган.
Қайд этилишича, 1-сектор ҳудудидаги ушбу маҳаллага мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун 500 миллион сўм ажратилaди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норинда бошпанасиз аёл иш ва уй билан таъминлангани ва Наманган вилоят ҳокими Норин туманидаги пахта теримчиларига совғалар топширгани хабар қилинганди.