Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Саидаҳмад Султонов Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, Саидаҳмад Султонов 1976 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-иктисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган тумани давлат кадастри бўлими етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2001—2018 йиллар давомида вилоят ва Наманган шаҳар кадастр корхоналарида турли лавозимларда ишлаган. 2012—2018 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган.

Саидаҳмад Султонов 2018 йилдан буён Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ Aзизбек Aбдувалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди. Шунингдек, Аҳмаджон Мамажонов Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовга ёрдамчи қилиб тайинлангани хабар қилинди.

Янгиликлар