Наманганда 18 трлн сўмлик янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади

Наманган вилоятида аҳолини камбағалликдан чиқариш юзасидан умумий ҳисобда 18 триллион сўмлик саноат лойиҳалари амалиётга жорий қилинади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров «O‘zbekiston 24»телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Шунингдек, интервюда лойиҳалар асосида 75 600 та янги иш ўрин яратилаётганини ҳамда бундан кўзланган асосий мақсад «темир дафтар»га киритилган аҳолини камбағалликдан чиқариш эканлигини таъкидлади.

«Aсосий мақсадимиз вилоятда йил якунига қадар камбағал оилаларни тўлиқ бартараф қилиш. Бу бизга вазифа қилиб белгиланди. Камбағалликни камайтириш, фуқароларда тадбиркорлик руҳини уйғотиш, даромадини ошириш, янги иш ўринлари яратиш борасида белгиланган вазифалар ижроси тизимли давом эттирилади», — деди Хайрулло Бозоров.

Эслатиб ўтамиз, Учқўрғонда 5 та йўналишни ўз ичига олган янги шифохона қурилиши бошлангани ҳамда Хайрулло Бозоров Попдаги 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти билан танишгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар