Наманганда 500 доллар пул ва 5 млн сўмлик тақинчоқларни ўғирлаган аёл қўлга олинди
Наманган шахар «Порлоқ» МФЙ да 500 доллар пул ва 5 миллион сўмлик тақинчоқларни ўғирлаган аёл қўлга олинди. Бу хақда Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 25 сентябрь куни Наманган шаҳар 1-сонли ИИБ жиноят қидирув бўлими вакиллари томонидан қидирув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Натижада 18 сентябрь кунидан 22 сентябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Наманган шаҳар «Порлоқ» МФЙ 3-кичик тумандаги хонадонлардан бирида яшовчи аёлнинг хонадони калит танлаш йўли билан очиб кирилгани маълум бўлган.
Айтилишича, ётоқхонадаги шкаф ичида бўлган, нархи 5 000 000 сўмлик тилла тақинчоқлари ва 500 долларини ўғирлаб кетган шахс Наманган шаҳар 3-кичик туманда яшовчи 1987 йилда туғилган аёл эканлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошлоқда машина ичидан фуқаронинг 400 долларини ўғирлаган шахслар, Самарқандда эса «заправка»дан 350 миллион сўм пул ўғирлаганлар қўлга олинганди.