Наманганда руҳий носоғлом шахс 5-синф ўқувчисини уриб, тан жароҳат етказди
Наманган туманида руҳий носоғлом шахс 5-синф ўқувчисига тан жароҳати етказди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Наманган тумани «Қирғизқўрғон» маҳалласида яшовчи фуқаро 30 август куни ҳеч бир сабабсиз туманнинг «Бўстон» маҳалласида ота-онаси қарамоғида яшовчи 5-синф ўқувчисини уриб, унга тан жароҳати етказган.
Суриштирув ишлари давомида болани калтаклаган 24 ёшли йигит 2006 йилдан буён Тўрқўрғон туманига қарашли руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда ўз аёлини тепкилаб калтаклаган фуқарога жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Қўқонда танишини пичоқлаган икки шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.