Маълумотларга кўра, йўл патруль хизмати ходимлари «Matiz» автомобилини тўхтатганда ҳайдовчи ўриндиғида 10 ёшли бола ўтиргани аниқланган. Маълум бўлишича, боланинг отаси спиртли ичимлик ичгани боис машина бошқарувини 4-синфда ўқийдиган ўғлига топширган. Шу билан бирга, рейдлар давомида Хатирчи туманида асли касби шифокор бўлган ҳайдовчи спиртли ичимлик ичиб автомобиль бошқаргани аниқланган.
Аввалроқ Самарқандда «Lacetti» уриб юборган 16 ёшли қиз шифохонада вафот этгани ва Екатеринбургда йўл транспортҳодисаси оқибатида ўзбекистонлик 5 ёшли бола ва 27 ёшли аёл вафот этгани хабар қилинганди. Шуниннгдек, Тошкентда дарахтга бориб урилган «Malibu» ёниб кетгани хабар берилганди.