Нурободда 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизга тикув машиналари топширилди (фото)
Самарқанд вилояти Нуробод туманида 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизга тикув машиналари топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Нуробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Маълум қилинишича, мазкур тадбир «Нуробод туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури»га асосан ўтказилган.

Фото: Нуробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Қайд этилишича, ушбу тадбир 25 август, сешанба куни бўлиб ўтган.

Фото: Нуробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Шунингдек, тарқатилган тикув машиналари ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида берилгани қайд этилган.

Фото: Нуробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, аввлароқ Тойлоқда 20 нафар кам таъминланган хотин-қизга тикув машиналари берилгани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинчалик Жомбойда «ЎзЛиДеП» депутатлари ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатгани маълум қилинди.