Нурободда талаба бўлган 15 нафар мактаб битирувчиси тақдирланди (фото)
Самарқанд вилояти Нуробод туманида 5 та ташаббус доирасида тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбирда Нуробод тумани ҳокими ва Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи иштирок этган.
Шунингдек, тадбирда бўш иш ўринлари ярмаркаси, спорт мусобақалари ва кўргазмалар ташкил этилди.
Қайд этилишича, Нуробод туманида талабаликка тавсия этилган 15 нафар мактаб битирувчиси ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида 5 нафар мактаб битирувчисига жами 138 миллион сўм кредит берилгани ва Жалақудуқда 33 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилгани хабар қилинганди.