Олтинкўл ҳокими тумандаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқ берди
Андижон вилояти Олтинкўл туман ҳокими «Жалабек» маҳалласида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқ берди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Олтинкўл туман ҳокими, 1-сектор раҳбари «Жалабек» МФЙда муаммоларни ўрганиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар, хусусан, эҳтиёжманд оилалар, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид топшириқлар бериб, ижобий ҳал этилмоқда.
Жумладан, Жалилова Ҳилола, Тошматов Абдуқаххор, Бошқарова Мавлуда, Собирова Фаридаларнинг хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Собирова Сарвиноз ишга, қизи 4-МТТга тарбияланиш учун бепул жойлаштирди. Тадбиркор Н.Асрановга маҳалла гузарида бўш турган почта–алоқа тармоғи биноси ўрнида савдо ва ишлаб чиқариш корхонаси очиш бўйича таклифини вилоят почта–алоқа бошқармаси орқали ҳал қилди. Ҳунарманд Н.Раҳимовага тумандаги 52-сонли умумтаълим мактабининг 3–қаватидан бўш турган хоналарни ўқув маркази очиш учун вақтинчалик фойдаланиш таклифини берди. Чет элдан қайтган ишсиз фуқаро Р.Атабаевнинг тадбиркорлик фаолияти учун «Агробанк»дан кредит ойнинг 10-санасига маблағини ажратиш бўйича топшириқлар берилди.
Маълумот учун, Улуғнорда бўлиб ўтган сайёр қабулда ишсиз фуқаролар иш билан таъминланган.
Аввалроқ, Олтинкўл ҳокими эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароити билан танишгани, Андижон шаҳар ҳокими фуқаролар мурожаатини қабул қилгани хабар қилинган эди.