Ўзбекистон 2020 йилда 12 та давлатдан 52,5 тонна атир маҳсулотини импорт қилди

Ўзбекистон 2020 йил 12 та давлатдан атир импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистон қиймати 377 минг AҚШ долларига тенг бўлган 52,5 тонна атир маҳсулоти импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 15,8 тоннага кам.

Қайд этилишича, импорт қилинган атирнинг энг катта улуши 42,1 тонна билан Туркия давлати ҳиссасига тўғри келган. Aтир импортида Чехия 4,2 тонна, Хитой 2,5 тонна ва Россия 1,8 тонна билан кейинги ўринларни эгаллаган.

Маълумот ўрнида, 2019 йилда Ўзбекистонда қиймати 971,5 миллион сўмга тенг бўлган 13,6 тонна атир ишлаб чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 7 ой давомида 900 миллион сўмдан ортиқ ноқонуний маҳсулотларнинг ички бозорларга олиб кирилиши олди олингани ҳамда Фарғона саноатида 86 та янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар