Ёшлар ишлари агентлиги Пайариқ тумани бўлимига раҳбар тайинланди
Aхунов Жамшид Шодиевич Ёшлар ишлари агентлиги Пайариқ тумани бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу кунга қадар Жамшид Aхунов Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Булунғур тумани халқ таълими бўлимига янги мудир, Ургут тумани ҳокимига янги ўринбосар, Жомбой тумани ҳокимига янги ўринбосар, Ромитан туманига янги прокурор ҳамда Бухоро вилояти Қурилиш бош бошқармаси раҳбарига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.