Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этди

Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Uz24» хабар берди.

Фото: «Uz24»

Маълумот учун, Раҳим Ражабов 1937 йилда Бухоро вилоятида, хизматчи оиласида туғилган. 1960 йилда Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техник университети) тамомлаган.

Ўз вақтида «Узбексельмаш» ва Тошкент экскаватор заводида раҳбар лавозимларида ишлаган, собиқ СССРнинг биринчи компьютери ишлаб чиқарилган «Алгоритм» заводини лойиҳалаш ва қурилиш ишларига бошчилик қилган, уни бошқарган.

Фото: «Uz24»

1990 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Давлат котиби ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонлик комик актёр коронавирус оқибатида вафот этгани, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар