Пахтаобод тумани ҳокими 10 нафар теримчига эсдалик совғалари топширди (фото)
Андижон вилояти Пахтаобод туман ҳокими Маҳмуд Бозоров 10 нафар теримчига эсдалик совғалари топширди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, Гулистон-2 массивидаги «Наврўз баҳори» фермер хўжалиги 2020 йил 25 гектар ер майдонига АН-36 навли чигит экган. Айни пайтда бу ерда 58-отряд теримчилари теримни давом эттирмоқда.
Туман ҳокими Маҳмуд Бозоров хўжаликда бўлиб теримчилар учун яратилган шароит ҳамда теримнинг боришини назорат қилган. Илғор теримчилар билан суҳбатлашиб, 10 нафарига эсдалик совғалари топширган.
Аввалроқ Наманган вилоят ҳокими Норин туманидаги пахта теримчиларига совғалар топширгнаи ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Қоракўлда пахтага 13 мингдан зиёд теримчи жалб қилингани маълум қилинган эди.