Пайариқ туман халқ таълими бўлимига янги мудир тайинланди

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани халқ таълими бўлимига Ўткир Турғунбоев мудир этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пайариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Ўткир Турғунбоев Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида туғилган. Бунга қадар Тошкент вилояти Паркент тумани мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

Қайд этилишича, туман халқ таълими бўлимига мудир тайинланиши тадбирида туман ҳокими Дилшод Мусинов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов иштирок этган.

Тадбир сўнгида С.Усмонов мактабларнинг 2020/2021-ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича мактаб директорларига топшириқлар берган.

Aввалроқ Жомбой тумани халқ таълими бўлимига Зарифа Юсупова, Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимига Хуршид Ҳожимқулов мудир этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинди.

Янгиликлар