Пастдарғомда қанча тадбиркор фаолият юритаётгани маълум бўлди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида бугунги кунда 5054 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг ўн тўртинчи сессиясида маълум қилинди.

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизматининг қайд этишича, сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Сессия ишини туман кенгаши раисининг ўринбосари олиб борди.

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Унда пандемия даврида туман аҳолисининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилиб қайтган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими Шунқор Худайбердиевнинг ҳисобот берди.

Таъкидланишича, бугунги кунда туманда 5054 та тадбиркорлик субъектлари, жумладан, 2680 та юридик шахс ва 2374 та якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият кўрсатмоқда. 2020 йилнинг 1 август ҳолатига 486 та юридик корхона ва 604 та ЯТТлар ташкил этилган.

Маълумот учун, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Фарҳод Боқиев ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пастдарғомда 25 нафар хотин-қизга тикув машинаси ва сертификат топширилган. Шунингдек, Эркинжон Турдимов Самарқанддаги тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиб, жойида ҳал қилиш бўйича кўрсатма берган эди.

Янгиликлар