Поп туманига янги бош имом-хатиб тайинланди
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Наманган вилоят вакиллиги томонидан Суфиев Aбдулҳаким Aбдубосит ўғли Поп тумани «Кичик Ҳўжаобод» жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, Суфиев Aбдулхаким Aбдубосит ўғли туман бош имом-хатиби ҳам саналади.
Хабарга кўра, Суфиев Aбдулхаким Aбдубосит ўғли Наманган вилояти «Мулла Қирғиз» ислом билим юртини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АОКА Наманган вилояти бошқармасига раҳбар, Давлат ва хўжалик бошқарув органларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармасига янги бошлиқ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармасида тайинлов амалга оширилгани ҳақида хабар қилган эди.