Қамчиқ довонидаги йўлларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади

Қамчиқ довонидаги Тошкент—Ўш йўналишидаги йўлларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 ноябрь, сешанба куни соат 02:30 атрофида ҳамда 4 ноябрь, чоршанба куни соат 14:20 ларда Тошкент—Ўш йўлининг 247—249-километрларида 2 та йўл транспорт ҳодисаси қайт этилган. Мазкур ЙТҲларда ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Хабарга кўра, 3 ноябрь куни соат 02:30 атрофида юз берган автоҳалокатда «Nexia» русумли автомашина бошқарувни йўқотиб, олдида кетаётган «Isuzu» машинасига бориб урилган. Оқибатда «Nexia» машинасида бўлган фуқаро вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар ФВВ ва вилоят ИИБ вакиллари, ҳокимлик ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ишторикида муҳокама этилган. Муҳокама давомида довондаги йўллар, хусусан, хавфли қайрилишлар тунда ёритилиши режалаштирилаётни қайд этилган.

«Кечаги йўл транспорт ҳодисаси ҳақида гапирсам, мазкур ЙТҲ тунда содир бўлган. Ушбу ҳолатнинг сабаби менимча, техник носозлик ёки ҳайдовчининг лаёқатсизлиги. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун мазкур йўлнинг асосий, хавфли қайрилишларига ёритиш чироқларини ўрнатишимиз керак. Шунинг учун эртага бошлиққа мурожаат қиламан. Ҳокимлик ва электр тармоқлари корхоналари рухсат берса, буни амалга оширамиз», — деди мазкур ҳудудда жойлашган «Қўшчинор» МФЙ раиси.

Аввалроқ Қамчиқ довонида юк машинаси ҳамда «Damas» билан тўқнашган юк машинаси хандаққа тушиб кетгани ҳақида хабар қилинган эди.

Шунингдек, Қамчиқ довонида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетгани ва ФВВ ходимлари Қамчиқ довонида ЙТҲга учраган юк машинаси ҳайдовчисини қутқариб қолгани маълум қилинганди.

Янгиликлар