Қўқонда 2,2 млн сўм пулни долларга айирбошлашини айтиб, фуқарони чув туширган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 2 миллион 200 минг сўм пулни долларга айирбошлашини айтиб, фуқарони чув туширган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Қўқон шаҳар Машраб кўчасида 2 миллион 200 минг сўм пулни 2 минг долларга айирбошлашини айтиб, пулларини талон-торож қилган шахс қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси кўрилган.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 1-қисми билан жиноят содир этган шахс уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Aввалроқ Янгиқўрғонда ўқитувчини тунаган 4 нафар шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар