Қўқонда ўғирлик содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўғирлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс Н.Д. қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қўлга олинган шахс Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (Ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган. Шу сабабли Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаоилиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувга берилган.
Қайд этилишича, ушбу шахс Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ППХ ва ЖТСБ батальони ходимлари томонидан қўлган олинган.
Аввалроқ Қўқонда божхона қонун ҳужжатларини бузгани сабаб қидирувда бўлган, Булунғурда бир кунда иккита машина ичидан пул ва телефон ўғирлаган ҳамда Фарғонада аёлнинг сумкасини олиб қочган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.