Қўштепада 25 та эҳтиёжманд оилага кредит асосида 2 бошдан қўй тарқатилди
Фарғона вилояти Қўштепа туманида «темир дафтар»га киритилган оилаларга ёрдам берилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Илёс Новиковнинг ташаббуси билан 2 бошдан қўй тарқатилди. Қўйлар «темир дафтар»га киритилган 25 та оилага «Агробанк» туман филиали томонидан имтиёзли кредит асосида берилган.
Аввалроқ Булунғурда эҳтиёжманд оилага 12 та қуён топширилгани, Асакада аҳолини даромадга йўналтириш мақсадида зотдор эчкилар тарқатилгани, Избосканда эҳтиёжманд оилаларга наслли эчкилар тарқатилгани, Андижонда «темир дафтар»даги 9 та хонадонга 2 бошдан эчки тарқтилгани хабар берилган эди.