Ромитанга янги прокурор тайинланди

Бухоро вилояти Ромитан туман прокуратурасида тайинлов амалга оширилди.  Бош прокуратуранинг «Tez News»га тасдиқлашича, Фаррух Атоев туман прокурори лавозимига тайинланган.

34 ёшли Фаррух Атоев илгари Бухоро вилояти прокуратурасининг кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Олий юридик маълумотга эга. Қатор йиллар прокуратура соҳасида ишлаб, етарли тажриба тўплаган.

Ромитан туманининг аввалги прокурори Ҳасан Ширинов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинган. Туман прокуратурасига вақтинчалик прокурорнинг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилаётган эди.

Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармасида тайинлов амалга оширилгани ва Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар