Самарқандда фуқаронинг уйидаги сандиқдан 28 млн сўмдан ортиқ пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилояти Нурота туманида 14 августга ўтар кечаси фуқаронинг уйидаги темир сандиқдан 8200 доллар ва 20 миллион сўм ўғирланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

21 август куни Нуробод тумани ИИБга Нуробод тумани «Сазаған» маҳалласида яшовчи Ж. ариза билан мурожаат қилиб, 14 август кунига ўтар кечаси номаълум шахслар уйининг хонасида бўлган темир сандиқ ичидан жами 8200 АҚШ доллари ва 20 миллион сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганлигини баён қилиб, ушбу номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора қўриб, етказилган моддий зарарни ундириб беришни сўраган.

Нуробод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида мазкур ўғирлик Нуробод тумани «Сазаған» маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган Л. ва 1996 йилда туғилган Қ. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улардан ашёвий далиллар ҳужжатлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жомбойда машина ичидан 10 миллион сўм ўғирлаган шахс қўлга олингани, Қувада фуқаронинг пластик картасидан 2 миллион сўмдан ортиқ пулни ўзлаштирган шахс жавобгарликка тортилгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар