Самарқандда қанча ота-она янги ўқув йили анъанавий тарзда бошланиши тарафдори эканлиги маълум бўлди

Самарқандда ўқувчиларнинг ота-оналаридан ўқув йили қай тарзда ва қачон бошланиши бўйича сўровнома олинди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 223 277 нафар (33 фоиз) ота-она 7 сентябрдан, 205 410 нафар (30 фоиз) ота-она 14 сентябрдан, 74 331 нафар (11 фоиз) ота-она 2 октябрдан, 171 512 нафар (25 фоиз) ота-она пандемия тугаганидан сўнг бошлаш зарур эканлигини билдирган.

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи матбуот хизмати

3-саволнома бўйича боласини анъанавий шаклда таълим олиши учун юборишга тайёр ота-оналар 477 094 нафар (71 фоиз)yb ташкил этган бўлса, 197 436 нафар (29 фоиз) ота-она онлайн таълим тизимини афзал кўришини билдирган.

4-саволнома бўйича мактабларда тиббий ниқоб тақиш талаб этилган тақдирда 652 675 нафар (97 фоиз) ота-она фарзанди ниқоб тақишига рози эканлигини, 21 855 нафар (3 фоиз) ота-она эса ниқоб тақтиришга қарши эканлигини билдирган.

5-саволнома бўйича вирусдан сақланишда муҳим антисептик воситасидан фарзанди фойдаланишини 631 985 нафар (94 фоиз) ота-она қўллаб-қувватлаган, 42 545 нафар (6 фоиз) ота-она эса қарши чиққан.

Қайд этилишича, умумий ўрта таълим мактабларида 2020/2021 ўқув йили бошланиши муносабати билан дарс машғулотлари анъанавий тарзда ташкил этилган тақдирда мактаб раҳбарлари ўқувчи ва ўқитувчиларнинг санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқув жараёнларини ташкил этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан барча чораларни амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш таклиф этилгани ҳамда 15 августдан нодавлат мактаблар ва боғчалар фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар