Самарқанддаги барча хонадонларга 2021 йил 1 августгача электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилади

Самарқанд вилоятидаги барча хонадонларга 2021 йил 1 августгача электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бу ҳақда «Hududgaz Samarqand» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу чоралар Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилмоқда. Хабарга кўра, ҳисоблагичларни тез ва сифатли ўрнатиш учун жараёнларга махсус қурилиш-монтаж фирмалари ҳам жалб қилинган.

Хабарда 2021 йилнинг 1 февралигача Самарқанд шаҳридаги, 2021 йил 1 августгача Самарқанд вилоятидаги барча хонадонларга электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Бухорода 15 мингдан ортиқ хонадонга «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич портлаганига изоҳ берган эди.

Янгиликлар