Самарқанднинг ташқи савдо айланмаси 20,7 фоизга камайгани маълум бўлди
Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси 20,7 фоизга камайган. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизматига таяниб, «Zarnews» хабар берди.
Хабарга кўра, 2020 йил январь–август ойлари якуни билан вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 900,7 миллион долларни ташкил этган. Маълум бўлишича, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 235,2 миллион долларга ёки 20,7 фоизга камайганлиги кузатилган.
Шунингдек, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбтан 17,8 фоизга, импорт ҳажми эса мос равишда 21,5 фоизга камайган. Ҳисобот даврида 515 миллион доллар қийматидаги пассив ташқи савдо баланси қайд этилган.
Мавзуга доир: Самарқандда 2020 йилнинг I ярим йиллигида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг камайиши қайд этилди
Аввалроқ Андижонда 2020 йилнинг I ярим йиллигида ЯҲМнинг ижобий ўсиш суръатлари кузатилгани, Наманганда 8 ой давомида экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотларининг умумий қиймати маълум бўлгани ҳақида хабар қилингани.