Шаҳрихон туманининг 4 та маҳалласида 21 та кўп қаватли уй қурилади (фото)

Андижон вилояти Шаҳрихон туманининг «Янги Ваҳим», «Мустақиллик», «Шаҳрихон» ва «Қоракўрпа» маҳаллаларида 21 та кўп қаватли уй қурилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Шаҳрихон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 22 октябрь, пайшанба куни «Янги Ваҳим» массивида барпо этиладиган 4 та кўп қаватли уйлар қурилиши бошланган. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда вилоятдаги қурилиш соҳасига дахлдор ташкилотлар раҳбарлари, туман-шаҳар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, қурилиш, кадастр хизмати масъуллари, қурувчи-тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Фото: Шаҳрихон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича янги тизим жорий этилгани ҳақида сўз юритган.

Фото: Шаҳрихон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Шаҳрихон мамлакатдаги аҳолиси энг кўп ва зич жойлашган туманлардан бири ҳисобланади.

Бундан аввал Сардобада 37 та кўп қаватли уй қуриб битказилгани ва Бухоро шаҳрида 2020 йил якунига қадар 216 та оилага уй берилиши ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Қўқонда туркиялик тадбиркорларга кўп қаватли уйлар қуриш учун ер ажратилиши ҳамда Бағдоддаги қишлоқда 12 та кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари бошлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар