Тошкентда COVID-19’га чалинган 2 нафар бемор вафот этди
Тошкент шаҳрида 17 август куни коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 25 ёшли М.Р. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 236 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 35 702 тани ташкил этган, 31 384 нафар бемор коронавирусдан соғайган.
Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 2 нафар аёл вафот этгани ҳақда хабар берилганди.