Ургутда 2020 йил якунигача аҳолига 4 мингга яқин газ баллони етказилади

Самарқад вилояти Ургут туманида 2020 йил якунигача аҳолига 4 мингга яқин газ баллонлари етказилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, туманда 2020 йилда 4860 та хонадон, 88 та улгуржи ва якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар, 21 та мактаб, 5 та шифохона табиий газ билан таъминлаш режалаштирилган. Туманда жами бўлиб 364,7 километр газ қувурлари мавжуд. Шундан, юқори босим 77 километр, ўрта босим 99,8 километр, паст босим 187,9 километрни ташкил этади. Газ тарқатиш қурилмалари жами 422 дона бўлиб, улардан юқори босим 36 дона, ўрта босим 386 дона эканлиги қайд этилган.

Таъкидланишича, 20 август кунига қадар жами 76 минг 292 та аҳоли хонадонлари рўйхатдан ўтган бўлса, шундан 64 минг 723 та аҳоли хонадонлари ёки ахолининг 85 фоиз хонадонлари маиший газ баллонлари билан таъминланган. Шунингдек, 10 октябрь ҳолатига кўра, 360 та янги газ баллонлари берилган ва аҳолига тарқатилган. Бундан ташқари, сўнгги 10 ойда 4 907 540 тонна куб суюлтирилган газ аҳоли эҳтиёжлари учун етказилиб берилган ҳамда 2020 йил якунига қадар 3904 дона газ баллон олиниши кўзда тутилган.

Аввалроқ Бухорода 169 минг нафардан ортиқ истеъмолчи газ баллонлари билан таъминланиши ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Фарғонада газ истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида салкам 40 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши маълум қилинди.

Янгиликлар