Қаршида 3 миллиардга яқин пулни ўзлаштирган шахслар ушланди
Қарши шаҳрида «Gigant sifat» хусусий қурилиш корхонаси одамлардан уй бериш эвазига пул ўзлаштириб келган шахслар қулга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.
Хабарга кўра, Қарши шаҳрида «Gigant sifat» хусусий қурилиш корхонаси бир қанча инсонлардан яшаб турган уйи эвазига шартнома асосида янги хонадон расмийлаштириб беришга ваъда бериб, одамларни алдаган ва пулни ўзлаштириб келишган.
Ҳозирги кунга қадар корхона раҳбари ва унинг ёрдамчиси тил бириктириб 39 нафар фуқарони ишончига кириб, уларнинг 3 млрд 306 млн 879 минг сўмни ўз эҳтиёжлари йўлида фойдаланишган.
Ҳозирда корхона раҳбари ва унинг ёрдамчисига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинланган.
Аввалроқ, Ҳоким қарорини сохталаштириб, йўқ бўлган уйларни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга доир: